Узб Uzb Рус

Шахсий кабинет

Қўллаб-қувватлаш хизмати(+99871)202-2-202

Лойиҳа хақида

UZINFOCOM Маълумотлар маркази – ахборот-коммуникация инфратузилмаларини жойлаштириш учун ишончли техник майдончадир. UZINFOCOM Маълумотлар марказининг технологик ечимлари буюртмачиларга хизматлардан юқори даражада фойдаланишни, инфратузилма фаолиятини узлуксиз таъминлашни, ҳамда энергия талаб дастур ва ресурслар эҳтиёжини қондиришни кафолатлайди. Биз ишончли алоқа каналлари орқали Интернет тармоғининг ахборот ресурсларига тезкор кириш имконини, ҳамда мижоз сервер мосламаларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш шартларини кафолатлаймиз.

UZINFOCOM Маълумотлар маркази барча тизим ва хизматлар фаолиятини таъминловчи узлуксиз электр таъминоти билан жиҳозланган. Шу билан бирга, марказ серверлар ва тармоқ мосламаларини қизиб кетишидан сақловчи иқлим назорати тизимига эга. Маълумотлар марказидаги тармоқ, сервер ва пассив мосламалари сифатида жаҳоннинг етук Cisco, HP, FS ва TP-Link каби ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларидан фойдаланилади.

Бугунги кунда UZINFOCOM Маълумотлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот маркази, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хоразм, Андижон, Навоий вилоятлари ҳокимликлари каби бир қатор давлат органларининг ахборот ресурслари жойлашган.

UZINFOCOM Маълумотлар марказида ZiyoNet тармоғи мосламалари, шунингдек портали, WWW.UZ Миллий қидирув тизими серверлари, UZ домен зонаси юқори бўғин ўзак серверлари, электрон тўловлар тизими провайдери ва  операторларининг серверлари жойлашган.
Вверх